Xorazm viloyati, Hazorasp tumani, Muxomon QFY Qishlog'I muxomon mahallasi

  • Erishilgan yutuqlar
  • 24-10-2024, 10:25

ХУШХАБАР

Айни кунларда пойтахтимиз Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2024 йил учун тасдиқланган режасига асосан Парадзюдо спорт тури бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақаси ўтказилмоқда.
Мазкур мусобақада Хоразм вилояти ёшлар ва катталар терма жамоалари таркибида Ҳазорасп туман спорт мактабининг 6 нафар Парадзюдо тўгараги шуғулланувчилари ҳам иштирок этмоқда. Қувонарлиси мусобақанинг иккинчи кунги баҳсларида қизлар ўртасидаги баҳсларнинг J2 йўналишининг 52 кг вазн тоифасида гиламга чиққан Нафиса Қаландарова олтин медални қўлга киритди.
Спортчиларимизни мусобақаларга маҳоратли тренерлар Шодия Азизова ва Акбар Мадримовлар тайёрлаб келишмоқда. Мусобақада иштирок этаётган қолган спортчиларимизга ҳам омад тилаб қоламиз!

Manzil

  • Xorazm viloyati, Hazorasp tumani, Muxomon QFY Qishlog'I muxomon mahallasi
  • +998 (97) 517-37-00
  • info@hazorasp-sport.uz
  • Ish vaqti: 9:00 - 18:00
«    Июнь 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Yil dasturi

Maktab manzili