Жорий йилнинг 20-26 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида спортнинг Бадминтон тури бўйича кичик ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси ўтказилди.
Мазкур мусобақада вилоятимиз терма жамоаси таркибида Ҳазорасп туман спорт мактаби спортчилари ҳам муносиб иштирок этишди. Жумладан, ўғил болалар ўртасидаги беллашувларга киришган амалдаги Ўзбекистон чемпиони Эгамдерди Ёқубов бу гал ҳам тенгқурлари орасида тенгсиз эканини исботлаб мусобақанинг олтин медалини қўлга киритди.
Эгамберди Ёқубов мос равишда яккалик ва жуфтлик беллашувларида ғолибликни қўлга киритди. Спортчимиз маҳоратли тренер Хуршидбек Яқубов қўл остида мунтазам шуғулланиб келмоқда.