Xorazm viloyati, Hazorasp tumani, Muxomon QFY Qishlog'I muxomon mahallasi

Яқинда Венгриянинг Будапешт шаҳрида ўтказилган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 189 та жамоа орасида 3-ўринни эгаллади. Эришилган бу улкан ғалабада мамлакатимиз терма жамоаси аъзоси, элдошимиз Нодирбек Ёқуббоевнинг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов таниқли гроссмейстернинг халқаро майдонда  Ватанимиз байроғини баланд кўтариб, юртимиз обрў-эътиборини янада юксалтириш, спортнинг шахмат турини оммалаштириш йўлидаги  хизматларини эътироф этиб, келгуси фаолиятига омад тилади. 
Шунингдек, ўсиб келаётган ёш авлодни спортнинг ушбу турига  қизиқишларини ошириш ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, “мактабда шахмат” лойиҳасини амалга ошириш мақсадида вилоятимиздаги умумий ўрта таълим мактабларига 5700 дона шахмат тахталари топширилди.


Manzil

  • Xorazm viloyati, Hazorasp tumani, Muxomon QFY Qishlog'I muxomon mahallasi
  • +998 (97) 517-37-00
  • info@hazorasp-sport.uz
  • Ish vaqti: 9:00 - 18:00
«    Октябрь 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yil dasturi

Maktab manzili